Сайт харитаси
العربية Български 中文 Čeština English Français Deutsch हिन्दी Bahasa Indonesia Italiano Bahasa Malay اردو Polski Português Română Русский Srpski Slovenský Español ไทย Nederlands Українська Vietnamese বাংলা Ўзбекча O'zbekcha Қазақша

ИнстаФорекс мижозининг кабинети

  • Кабинетнинг шахсий созланмалари
  • Компаниянинг барча сервисларига кириш
  • Батафсил статистика ва битимлар бўйича ҳисобот
  • Молиявий операцияларнинг тўлиқ тўплами
  • Бир қанча ҳисоб-варақларини бошқариш тизими
  • Маълумотларни ҳимоя қилишнинг максимал даражаси

ИнстаФорекс ҳамкорининг кабинети

  • Мижолар ва комиссиялар тўғрисида батафсил маълумот
  • Ҳисоб-варақлари ва кликларнинг график статистикаси
  • Вебмастер учун керакли воситалар
  • Тайёр веб-ечимлар ва баннерларнинг кенг танлови
  • Маълумотларнинг юқори хавфсизлиги
  • Компания янгиликлари, RSS-тасмалар ва Форекс-информерлар
Савдо ҳисоб-варағини очиш
Ҳамкорлик дастури
cabinet icon

ИнстаФорекс – ҳар доим фақат олдинга!Савдо ҳисоб-варағини оч ва InstaForex Loprais жамоасининг бир қисми бўл!

Алеш Лопрайс бошчилигидаги экипажнинг ғалабалари тарихи сенинг муваффақиятинг тарихи бўлиши мумкин! Ҳудди шундай қувватли савдо қил ва ишонч билан етакчиликка интил, буни "Дакар" раллисининг доимий иштирокчиси ва "Ипак йўли" раллисининг ғолиби InstaForex Loprais жамоаси каби амалга ошир!

ИнстаФорексга қўшил ва биргаликда ғалабага эриш!

Ҳисоб-варағини тез очиш

CFD (контракты на разницу) являются сложными инструментами, торговля которыми связана с высоким уровнем риска из-за кредитного плеча. 54,72% розничных инвесторов теряют деньги при торговле CFD. Вы должны подумать, понимаете ли вы, как работают CFD, и можете ли вы позволить себе рискнуть потерять средства.
Ўргатувчи хатни олиш
toolbar icon

Савдо платформаси

Мобил қурилмалар учун

Браузерда савдо қилиш учун

Ҳисоб-варағини тўлдириш
Маблағларни ечиш
pay icon

Сизнинг эътиборингизга харид қилиш ва сотишни амалга ошириш жараёнини уларни сичқоннинг бир марта чақиришигача соддалаштириб мақбуллаштириш учун мўлжалланган "One Click Trading" мажмуидан фойдаланиш механизмини яққол намойиш қилувчи ўргатувчи видеони таклиф этамиз. ИнстаФорекс компаниясининг бошқа ўргатувчи видеоматериаллари билан Сиз ҳавола бўйича ўтиб танишингиз мумкин.

One Click Trading мажмуасининг имкониятлари

  • Фойдаланувчи томонидан белгиланган ҳажмдаги (харид/сотиш) савдо операцияларини амалга ошириш.
  • У ёки бу операцияни амалга ошириш натижасини мониторинг қилиш. Агар битимни амалга оширишда бирор хатолик юз берса, у ҳолда ахборот дарчасида (савдо дарчаси устида Buy/Sell тугмасини босиш пайтида юкланади) Сизнинг эътиборингизга мазкур хато бўйича ахборот берилади.
  • Сиз фойдаланиладиган воситалар бўйича Ask ва Bid долзарб (айни пайтда жорий) нархлар битимларни очиш тугмачалари орқали акс эттирилади: Ask - Buy тугмасида, Bid - Sell тугмасида, бу эса Сизга айни пайтда режалаштирилган операцияни аниқ қандай нархда амалга ошириш мумкинлигини билишга имкон беради.
  • Охирги нархинг ўзгариш динамикасини акслантириш (яъни охирги нарх олдингисига нисбатан кўтарилгани ёки тушганини акслантириш). One Click Trading мажмуининг ҳар бир савдо дарчасининг юқори ўнг томонида стрелка акс этади. Агар стрелка юқори томонга йўналтирилган бўлса, у ҳолда охирги нарх аввалгисидан юқори бўлади, агар у пастга йўналтирилган бўлса, у ҳолда охирги нарх олдингисидан кичик бўлади.
  • График дарчасида дастур дарчаларининг эркин ўзгариши. Барча савдо дарчаларини Сиз график дарчаси бўйлаб ва бир-бирига нисбатан эркин бошқа жойга кўчиришингиз мумкин. Кўчириш стандарт амал - сичқоннинг чап тугмачасини босиш ва ушлаб туриш билан амалга оширилади. У ёки бу дарчани олдинги планга чиқариш учун аниқ савдо дарчасига оддий чақириш зарур.
  • One Click Trading мажмуининг алоҳида савдо дарчаларининг ёпилиши. Агар Сиз у ёки бу савдо дарчасини ёпишни истасангиз, у ҳолда бу дарча устига сичқоннинг ўнг тугмасини босиш ва тушаётган менюда "Close this window" ичқўймасини танлаб олишингиз лозим. Дастурнинг барча савдо дарчаларига такроран киришга рухсат олиш учун Сиз созлашларни сақламаган ҳолда дастурни ёпишингиз ва график дарчасига "IFX One CLick Trading" маслаҳатчисини такроран бириктиришингиз лозим.
  • Мустақил созлаш ва One Click Trading мажмуи нусхаларининг бир неча графикларида ишга туширилган созлашларн сақлаб қолиш. Фойдаланувчи барча созлашлари (шу жумладан, савдо дарчаларини бир жойдан бошқа жойга кўчириш, лотларни ўрнатиш, савдо воситаларини танлаш ва ҳ.к.) графикнинг One Click Trading мажмуининг аниқ нусхаси ишга туширилган дарчасигагина нистабан қўлланилади.
  • One Click Trading мажмуини ишга тушириш

    "IFX OneClickTradingSetup" ўрнатиш файлини юклаб олганингиздан сўнг уни ишга тушириш керак. Кейин биз тилни танлашга ўтамиз ва "ОК"ни босамиз.

    One click trading. Screenshot

    Шундан сўнг дастур файлларни ўрнатиш талаб этиладиган терминал маълумотлари каталогини танлашни сўрайди.

    One click trading. Screenshot

    Агар берилганлар ичида Сиз платформани кўрмаётган бўлсангиз, "Ўрнатиш каталогини дастаки белгилаш" бўлини танлаш ва "Давом эттириш"ни босиш керак.

    One click trading. Screenshot

    "Кўрсатиш" тугмасини босамиз ва савдо терминалига йўлни кўрсатамиз, кейин "ОК" ва "Давом эттириш"ни босамиз.

    Агар Сиз савдо терминалининг ўзак папкаси қаерда жойлашганини билмасангиз, унда каталогнинг манзилини терминалнинг ўзидан, "Файл" - "Маълумотлар каталогини очиш" орқали билиш мумкин.

    One click trading. Screenshot

    Кейин "Ўрнатиш"ни босамиз.

    One click trading. Screenshot

    "IFX OneClickTrading"ни ўрнатиш жараёни якунланди.

    One click trading. Screenshot

    Ўрнатишдан сўнг InstaTrader савдо терминалини ишга туширинг. Юқори панелда "Навигатор"ни очинг, шундан сўнг "Маслаҳатчилар" бўлимида аввал ўрнатилган "IFX OneClickTrading"ни топинг ва уни савдо графига олиб ўтинг.

    One click trading. Screenshot

    Пайдо бўлган дарчада "Умумий" вкладкасини танланг ва пунктларни белгиланг:

    • Маслаҳатчига савдо қилишга рухсат бериш;
    • DLLдан функцияларни импорт қилишга рухсат бериш;
    • Ташқи экспертлардан импорт қилишга рухсат бериш.

    Шундан сўнг "ОК" тугмасини босиш керак ва ишлашга ўтиш мумкин.

    One click trading. Screenshot

    Мажмуани биринчи марта ишга туширишда олдингизда дастурни созлаш дарчаси пайдо бўлади (кейинги ишга туширишларда созллаш дарчаси бошқа пайдо бўлмайди) унда, юқорида тавсифлаб ўтилганидек, One Click Trading учун Сиз савдо возиталарини танлаб олишингиз мумкин (6 тагача):

    One click trading. Screenshot

    Барча созлашларни амалга оширганингиздан сўнг Сиз "Қўллаш" тугмачасини босишингиз лозим. Барча зарур ахборот сервердан келиб тушиши билан - мажмуа ишлашга тайёр бўлади:

    One click trading. Screenshot

    Эслатма: Маслаҳатчиларнинг фаоллиги мақоми аҳамиятга эга эмас. Бошқача айтганда, мажмуанинг ишлаши маслаҳатчилар уланганига ёки уланмаганига боғлиқ эмас (тугмача босилганми ёки йўқ).

    Созлаш дарчасини чақириш

    Дастурда истаган пайтда созлаш дарчасини чақириш учун Сиз савдо дарчаларининг исталганидаги ўнг тугмачани босиш ва тушувчи менюда "Settings" ичқўймасини танлаш зарур, шундан сўнг савдо дарчалари автоматик тарзда йўқолади ва созлаш дарчаси юкланади.

    Созлаш дарчасини мажбуран чақириш Сизга бевосита ишлаш вақтида савдо воситаларини алмаштириш зарурияти туғилганда керак бўлади.

    Шунингдек ёдда тутингки, терминални такроран ишга туширишда One Click Trading мажмуи созлаш дарчасини автоматик тарзда кўрсатмасдан ишга туширилади.

    One click trading. Screenshot

    One Click Trading мажмуининг ёпилиши

    Мажмуани ёпишнинг уч варианти бор:

    • One Click Trading мажмуини созлашларини сақлаб қолмасдан тўлиқ ёпиш. У ёки бу графикда созлашларни сақламасдан мажмуани тўлиқ ёпиш учун графикдан маслаҳатчини йўқ қилиш зарур (графикда ўнг чақирув тугмаси, /Маслаҳатчилар/Йўқ қилиш). Бундан ташқари, график дарчасини оддийгина ёпиш мумкин.
    • Созлашларни сақламасдан One Click Trading мажмуини вақтинча ёпиш. Маълум вақтга One Click Trading мажмуини ёпиш талаб этилганда вақтинча ёпиш қулай бўлади (созлашларни сақламаган ҳолда). Бироқ шуни ёдда тутингки, терминални навбатдаги ишга туширишида созлашлар дарчасини чақирган ҳолда мажмуани автоматик ишга тушириш талаб этилади. Бунинг учун учун One Click Trading мажмуининг биринчи савдо дарчасидаги крестни босиш ёки истаган савдо дарчасида сичқоннинг ўнг тугмачасини босиш ва "Close Application" ичқўймасини танлаш лозим бўлади.
    • Савдо терминалини ёпишда барча созлашларни сақлаб қолган ҳода One Click Trading мажмуини ёпиш. Савдо терминалини ёпиш билан бир пайтда One Click Trading мажмуи ўзининг жорий созлашларини сақлаб қолади. Шу туфайли, савдо терминалини навбатдаги ишга туширишда One Click Trading мажмуини созлашлар сақлаб қолинади, созлаш дарчаси эса автоматик равишда энди чақирилмайди.

    Ёпишнинг учинчи вариантида One Click Trading мажмуи қуйидаги созлашларни сақлаб қолади (ва мос ҳолда уларни савдо терминалини кейинги ишга туширишда тиклайди):

    • интерфейсли дастурнинг барча савдо дарчалари белгилари
    • интерфейсли дастурнинг барча савдо дарчаларининг ишчи лотлари
    • дарчаларни бир-бирига нисбатан ўзаро жойлашиши (X ва Y координаталар бўйича)
    • ўзаро устма-уст қўйилиши (Z координатаси бўйича жойлаштириш)
    • қайси савдо дарчалари фаоллиги тўғрисида ахборот

    Бу имкониятларнинг айримлари бундан кейин қўлланмада тавсифланган.

Форекс ва CFD каби савдо воситалари юқори даражадаги хавфларга эга ва барча инвесторлар учун тўғри келмаслиги мумкин. Барча инвестицияларни йўқотиш эҳтимоли мавжуд. Савдо қилишдан олдин Сиз маблағларни йўқотишнинг даражасини ва ўзингизнинг савдо қилиш тажрибангизни тўлиқ баҳолашингиз керак.